Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Челси» 21 ёшли францийалик ҳимоячи билан келишувга эришди

«Челси» 21 ёшли францийалик ҳимоячи билан келишувга эришди

Автор: admin

«Челси» 21 ёшли францийалик ҳимоячи Маланг Сарр билан шартнома тузиш борасида келишувга эришди, деб ёзади Гет Френч Футбол Неwс.
Манбага кўра, келишув 5 йилга мўлжалланган. Музокаралар якуний босқичда. Футболчи яқин кунларда Лондон клубида тиббий кўрикдан ўтади.
Сарр – «Ницца» тарбияланувчиси. У ўтган мавсумда жамоаси сафида 20та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ва 2 бор сариқ карточка олган.
Эслатиб ўтамиз, ортда қолган мавсумда Лига 1 коронавирус пандемияси туфайли муддатидан аввал якунланган. «Ницца» 28та баҳсда 41 очко тўплаб, 5-ўринни эгаллаган.
126   
Добавить комментарий
Ваше имя: *