Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Манчестер Сити» Мессининг трансфер имкониятларини кўриб чиқмоқда

«Манчестер Сити» Мессининг трансфер имкониятларини кўриб чиқмоқда

Автор: admin

«Манчестер Сити» клуби «Барселона» ҳужумчиси Лионел Мессини трансфер қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда, дея ёзади ЭСПН.
Манбанинг ёзишича, «шаҳарликлар» раҳбарияти аргентиналик футболчини Манчестерга олиб келиш қийин бўлишини тушуниб турибди, аммо «Барселона» Мессини сотишга рози бўлган тақдирда футболчи учун асосий даъвогарга айланмоқчи.
Шу боис манчестерликлар ҳозирда трансфер харажатларини ўрганмоқда. Шунингдек, Мессининг трансферини молиявий фейр-плей қоидаларини бузмаган ҳолда сотиб олиш масаласи кўриб чиқилаяпти.
Аввалроқ, 33 ёшли голеадорга «ПСЖ» ва «Интер» клублари қизиқиш билдираётгани, «Барселона» эса Мессини ўз сафида олиб қолиш учун 700 миллион евро миқдоридаги товон пули белгилагани ҳақида хабар берилганди.
91   
Добавить комментарий
Ваше имя: *