Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Конте «Интер»да қоладиган бўлди

Конте «Интер»да қоладиган бўлди

Автор: admin

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте Милан клубидаги ишини давом эттиради. 
Контенинг раҳбарият билан ўтган учрашувидан сўнг мураббийнинг лавозимида қолишига қарор қилинди.
«Клуб ва Антонио Конте ўртасидаги бугунги учрашув стратегиянинг изчиллиги, унинг биргаликда бажарилиши нуқтайи назаридан самарали бўлди. Томонлар лойиҳани янада ривожлантириш учун ҳаракат қилишади», – дейилади «нерадзурри» расмий сайтида.
Аввалроқ италиялик мутахассиснинг жамоадан кетиши, унинг ўрнига Массимилиано Аллегри келиши ҳақида хабар қилинганди.
Маълумот учун, «Интер» якунланган мавсумда А Серияда 2-ўринни эгаллади, Европа Лигасида эса финалга чиқди.
86   
Добавить комментарий
Ваше имя: *