Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Манчестер Юнайтед» Месси учун курашга қўшилди

«Манчестер Юнайтед» Месси учун курашга қўшилди

Автор: admin

«Манчестер Юнайтед» «Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионел Мессини таркибга қўшиб олишга ҳаракат қилади.
Cуатро нашри маълумотига кўра, инглизлар клуби ёзги трансферлар доирасида ушбу футболчини қўлга киритиш учун жиддий ҳаракатлар бошлашга тайёрланмоқда.
Клуб раҳбариятидан норози бўлган 33 ёшли Месси яна бир марта «Барселона»дан кетиш ҳақида ўйламоқда. «Барса» эса Месси сотилмаслиги, уни қўлга киритишни истайдиган клуб шартномада белгиланган 700 млн евро миқдоридаги бадал пулини тўлаши кераклигини таъкидлаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчининг хизматларига «Манчестер Сити», «Пари Сен-Жермен» ва «Интер» каби клублардан ҳам қизиқишлар мавжуд.
Якунланган мавсумда Месси каталонияликлар жамоасининг барча турнирлар доирасидаги 44 ўйинида майдонга тушиб, 31 гол урган ва 26 голга узатма берган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси муддати 2021 йил ёзига қадар тузилган.
104   
Добавить комментарий
Ваше имя: *