Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Куман Бускетсга асосий таркибдан жой кафолатламаяпти

Куман Бускетсга асосий таркибдан жой кафолатламаяпти

Автор: admin

«Барселона» янги бош мураббийи Роналд Куман ярим ҳимоячи Сержи Бускетс билан учрашув ўтказди. Учрашув жамоанинг машғулот базасида бўлиб ўтди ва у тахминан ярим соат давом этди.

Нидерландиялик мутахассис таянч ҳудуди футболчисини янги мавсумда ўз режаларига киритаётганини, аммо унга асосий таркибдан жой кафолатламаслигини маълум қилди.

Мураббий қарорига кўра, Бускетс асосий таркиб учун Френки де Ёнг кураш олиб боришига тўғри келади.

Бускетс Ла лиганинг жорий мавсумида 29та ўйинда асосий таркибда, 4 марта захирадан майдонга тушди.
Манба: спортс.ру
95   
Добавить комментарий
Ваше имя: *