Goal24.uz » Chempionlar ligasi » Раул қўл остидаги “Реал” У-19 жамоаси ёшлар ўртасидаги Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди

Раул қўл остидаги “Реал” У-19 жамоаси ёшлар ўртасидаги Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди

Автор: admin

Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Европа Чемпионлар Лигаси финалида “Бенфика” ва “Реал” жамоалари 25-август, сешанба куни ўзаро баҳс юритди.
Биринчи бўлимда мадридликлар иккита тўп киритган ҳолда таймни ўз фойдасига ҳал қилди. 26-дақиқада Пабло Родригес ҳисобни очган бўлса, танаффус арафасида Энрике Жоку ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Иккинчи бўлимда португаллар Гонсалу Рамушнинг иккита голи билан жавоб берди. Шунингдек, “Реал” сафида Мигел Гутеррес учинчи голни урди. “Бенфика” ёшлари 68-дақиқада ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, бироқ Тиаго Дантас пеналтини голга айлантира олмади.
Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва Раул Гонсалес бошчилигидаги жамоа ёшлар ўртасидаги Чемпионлар Лигаси бош совринига эга чиқди.
Ёшлар ўртасидаги Европа Чемпионлар Лигаси
Финал баҳси
“Бенфика” У-19 — “Реал” У-19 2:3
Голлар: 0:1 – 25 Делгадо, 0:2 – 45, автогол Энрике Жоку, 1:2 – 49 Гонсалу Рамуш, 1:3 – 50 Мигел Гутеррес, 2:3 – 57 Гонсалу Рамуш.
“Бенфика” У-19: Кокубо, Жоау Феррейра, Томаш Араужу (Мартим Нету, 90), Родригес, Филипе Круш (Бриту, 46), Энрике Жоку (Камара, 46), Данташ, Гонсалу Рамуш, Эмбало (Луиш Лопеш, 63), Тиагу Араужу, Энрике Араужу.
“Реал” У-19: Луис Лопес, Сантос, Мигел Гутеррес (Каррилё, 66), Виктор Чуст, Рамон, Дотор (Субела, 73), Марвин (Синтес, 65), Аррибас, Антонио Бланко, Моранте (Петер, 73), Делгадо (Хорди, 30).
Огоҳлантиришлар: Рамон (22), Антонио Бланко (45), Эмбало (62), Кокубо (75), Аррибас (76), Бриту (88), Каррило (90).
131   
Добавить комментарий
Ваше имя: *