Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси энди "Барса"да этакчи эмас!

Месси энди "Барса"да этакчи эмас!

Автор: admin

Куманнинг қарори қатъий
Бир неча йиллардан буён “Барселона”да этакчилик вазифасини Лионел Месси бажаришига ҳамма кўникиб қолган. Ҳатто аргентиналик футболчи клубнинг бошқарув тизими ва бош мураббийга ҳам ўз таъсирини ўтказиш қудратига эга эди.
Янги мураббий Мессининг бу имтиёзларини олиб қўйишга қарор қилди. Куман жамоани 23 ёшли ҳамюрти Френки де Ёнг атрофида шакллантиришга киришган. Бунга биринчи навбатда, жамоа Месси этакчилигида 5 йилдан буён Эвропа майдонларида катта ютуқларга эриша олмаётгани сабаб бўлмоқда.
Куман келгач, жамоанинг Жерар Пике, Хорди Алба, Луис Суарес, Иван Ракитич каби устунларини ағдариб ташлади. Куман Мессини ҳам сотиб юборишга тайёрлигини билдиргач, клуб Мессининг бадал пулини эълон қилди.
Энди Куман мутахассис бор эътиборини янги таркибни шакллантиришга қаратмоқда ва бунда асосий вазифаларни Нидерландия терма жамоасида ўзини ишончини оқлаб келган шогирдларига бўлиб беришга ҳаракат қилмоқда.
105   
Добавить комментарий
Ваше имя: *