Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Пирло Роналду бўйича кутилмаган қарорга келди

Пирло Роналду бўйича кутилмаган қарорга келди

Автор: admin

Бош мураббий нимани режа қилди?
“Ювентус” янги бош мураббий Андреа Пирло қўл остида янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Таркибни янгилашга ҳаракат қилаётган мураббий жамоа этакчиси Криштиану Роналду келажаги бўйича бир қарорга келди.
Аввалига Пирло ўзидан анча машҳур бўлган португалиялик ҳужумчини келажак режаларига киритмаган ва Роналдунинг кетиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Кейинроқ, италиялик мутахассис ўз фикрини ўзгартирди ва клуб раҳбариятидан тўпурарни сақлаб қолишни сўрамоқда.
Пирло янги мавсумда Криштиану Роналдуга майдонда эркин ўйинчи ролини топширмоқчи. Унга кўра, 35 ёшли футболчи тактик схемалардан қатъи назар, вазиятдан келиб чиқиб, ўзи истаган позициясида тўп суришига рухсат берилади.
Шунингдек, Пирло Роналдунинг ҳужумдаги шериги Пауло Дибалани ҳам жамоада олиб қолмоқчи. Лекин клуб раҳбарияти ҳар икки футболчининг юқори маош олишини инобатга олиб, яхши таклиф чиқса, Дибалани сотиб юборишини маълум қилган.
112   
Добавить комментарий
Ваше имя: *