Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси тез орада фаолиятини қаерда давом эттиришини эълон қилади

Месси тез орада фаолиятини қаерда давом эттиришини эълон қилади

Автор: admin

У қандай қарорга келади?
“Барселона” этакчиси Лионел Месси фаолиятига доир қарорини тез фурсатда эълон қилишини билдирди.
Янги бош мураббий Роналд Куман Месси унга кераклигини таъкидлаганига қарамай, янги жамоада этакчилик роли Френки де Ёнгга топширилишини маълум қилган ва таркибни шунга қараб шакллантирмоқда.
Ўз навбатида, Месси каталонияликлар сафини тарк этадиган бўлса, уни қўлга киритиш истагида бўлган грандлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Ҳозирга келиб, “Интер”, “Манчестер Сити”, “Ювентус” ва ПСЖ аргентиналик ҳужумчига манфаатли шартнома тайёрлаб қўйган.
Энди уларнинг қаторига “Манчестер Юнайтед” ҳам қўшилди. Мутахассислар Месси учун курашда айнан Сулшер жамоасининг имкониятини юқори баҳоламоқда.
120   
Добавить комментарий
Ваше имя: *