Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси “Барселона” билан шартномани бекор қилади. Унинг қарори қатъий!

Месси “Барселона” билан шартномани бекор қилади. Унинг қарори қатъий!

Автор: admin

Месси кетишга қарор қилди
Испания оммавий ахборот воситалари Лионел Месси “Барселона” билан амалдаги шартномани бекор қилиши ҳақида хабар тарқатмоқда. У клуб раҳбариятини ўз қарори ҳақида факс орқали огоҳлантирган. 
Маълумотларга қараганда, Месси шартномадаги ҳар мавсум сўнггида келишувни бир томонлама бекор қилиш тўғрисидаги банддан фойдаланади. Аслида бу банд муддати 10 июнда якунланган. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли мавсум чўзилгани боис, бу банддан янги чемпионат бошлангунича фойдаланиш мумкинлиги айтилмоқда. 
Месси яқинлашиб келаётган дам олиш кунлари жамоа машғулотларида иштирок этмайди ва коронавирусга тест топширмаслигини ҳам билдирган. Унинг қарори қатъий экани айтилмоқда. 
Айни пайтда аргентиналик ҳужумчини “Манчестер Юнайтед”,  “Манчестер Сити”, ПСЖ ва “Интер” ўз сафига чорламоқда.
146   
Добавить комментарий
Ваше имя: *