Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Лидс» Испания миллий жамоаси ҳужумчиси билан келишувга эришди

«Лидс» Испания миллий жамоаси ҳужумчиси билан келишувга эришди

Автор: admin

«Валенсия» ҳужумчиси Родриго Морено фаолиятини Англияда давом эттиради, деб ёзади CОПE Валенcиа.
Манбага кўра, «Лидс» футболчининг трансфери борасида «Валенсия» билан келишувга эришди. АПЛ клуби  Родриго учун 30 млн евро тўлайди. Бу қиймат бонуслар ҳисобига 40 млнга етиши ҳам мумкин.
29 ёшли испаниялик ҳужумчи ўтган мавсумда Ла Лигада 27та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган. Миллий жамоада эса 17та расмий баҳсда 7та тўп киритган.
Эслатиб ўтамиз, «Лидс» 16 йиллик танаффусдан сўнг Премер-лигага қайтди. Жамоа бош мураббийи аргентиналик Марсело Белса ҳисобланади.
128   
Добавить комментарий
Ваше имя: *