Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барса» Месси юборган факсга жавоб қайтарди

«Барса» Месси юборган факсга жавоб қайтарди

Автор: admin

«Барселона» Лионел Мессини қўйиб юбормоқчи эмас. Жамоа аргентиналик футболчидан ўзини қўйиб юбориш ҳақидаги талаб ёзилган факсни олганини тасдиқлади.

"Кўк-анорранглилар"нинг таъкидлашича, Месси мавжуд шартномани бир томонлама бекор қилишга кеч қолган. Футболчи жамоадан кетиш ҳақидаги қарорини 30 майга қадар маълум қилиши керак эди. Ҳозирги ҳолатда эса Лео шартномани бекор қилиш учун ҳуқуқий асосга эга эмас.

«Барса» раҳбарияти, Месси очиқчасига норози бўлаётганига қарамай, вазият изига тушишига умид қилмоқда.
Манба: спортс.ру
169   
Добавить комментарий
Ваше имя: *