Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси Куман билан суҳбатдан сўнг мураббийдан норози бўлгани ойдинлашди

Месси Куман билан суҳбатдан сўнг мураббийдан норози бўлгани ойдинлашди

Автор: admin

«Барселона»нинг янги бош мураббийи Роналд Куман жамоа сардори Лионел Месси билан суҳбатда нималар дегани маълум бўлди.
Депортес Cуатрўнинг ёзишича, нидерландиялик мутахассис Месси билан суҳбатда ўзининг қаттиққўл эканлигини, кийиниш хонасида ҳеч ким имтиёзларга эга бўлмаслигини айтган. Таъкидланишича, учрашув кескин руҳда ўтган.
Месси Кумандан бундай хатти-ҳаракатларни кутмаган ва ундан норози бўлган. Аммо шуни ҳам таъкидлаш керакки, мураббий аргентиналикни «Барселона»нинг асосий ўйинчиларидан бири деб ҳисоблайди.
Аввалроқ Месси Куманга клубни тарк этиш нияти борлиги ҳақида хабар қилганди. 25 август куни эса футболчи жамоани тарк этиши тўғрисида клубга факс юборди.
196   
Добавить комментарий
Ваше имя: *