Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси «Барселона»дан ўзини текинга қўйиб юборишни сўрамоқда

Месси «Барселона»дан ўзини текинга қўйиб юборишни сўрамоқда

Автор: admin

«Барселона» клуби томонидан маълум қилинишича, Лионел Месси томонидан клубга юборилган сўровда футболчининг шартномасидаги мавсум якунида жамоани текинга тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги банди эслаб ўтилган, дея ёзади Тҳе Телеграпҳ.
Шунга қарамай, клуб шартномани бекор қилиш бўйича алоҳида банднинг муҳлати июн ойида тугаганлигини маълум қилиб, бу борада ҳуқуқшуносларга мурожаат қилган.
Аввалроқ, «Барселона» аргентиналик футболчиси Лионел Месси клубдан кетишга қарор қилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаганди.
Шунга қарамай, «Барса» Месси сотилмаслиги, уни қўлга киритишни истайдиган клуб шартномада белгиланган 700 млн евро миқдоридаги товон пулини тўлаши кераклигини таъкидлаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчининг хизматларига «Манчестер Сити», «Пари Сен-Жермен», «Интер» ва «Манчестер Юнайтед» каби клублардан ҳам қизиқишлар мавжуд.
163   
Добавить комментарий
Ваше имя: *