Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Каталония президенти: «Месси, сени хеч қачон унутмаймиз»

Каталония президенти: «Месси, сени хеч қачон унутмаймиз»

Автор: admin

Каталония президенти Ким Торра «Барселона» ҳужумчиси Лионел Мессининг жамоани тарк этишга қарор қилганига ўз муносабатини билдирди.
«Каталония ҳар доим сенинг уйинг бўлиб қолади. Ўтган вақт давомида ажойиб футбол намойиш этиб, бизга бахт келтирганинг учун катта раҳмат. Бизга ҳаётимизнинг бир қанча кунларида дунёнинг энг яхши ўйинчиси ва олижаноб спортчи билан бирга бўлиш насиб этди. Биз сени ҳеч қачон унутмаймиз», – деб ёзади Торра ўзининг «твиттер»даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли аргентиналик футболчи шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқидан фойдаланиб, жамоани тарк этмоқчи. У ўз қарори ҳақида клуб раҳбариятига факс юборди.
141   
Добавить комментарий
Ваше имя: *