Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона»да йиғилиш якунланди – Бартомеу президентликдан кетиши мумкин

«Барселона»да йиғилиш якунланди – Бартомеу президентликдан кетиши мумкин

Автор: admin

«Барселона»да ҳужумчи Лионел Мессининг жамоани тарк этиш қарори юзасидан ўтказилган клуб директорлари кенгашининг фавқулодда йиғилиши якунланди, деб ёзади журналист Ҳерман Гарсия.
Йиғилишда директорлар кенгашининг бир қанча аъзолари клуб президенти Хосеп Бартомеуга ишончсизлик билдиришди, баъзилари эса истеъфога чиқишди.
ВВСънинг хабарига кўра, Бартомеу аргентиналик футболчи клубда қолишга рози бўлса, президентликдан кетишга тайёрлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Месси шартномасидаги махсус банддан фойдаланиб, жамоани тарк этмоқчи. Унга кўра футболчи ҳар бир мавсум сўнгида ўз ихтиёрига кўра битимни бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга.
121   
Добавить комментарий
Ваше имя: *