Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Ракитич «Севиля»га қайтишга яқин турибди

Ракитич «Севиля»га қайтишга яқин турибди

Автор: admin

«Барселона» клуби ярим ҳимоячи Иван Ракитич билан ёзги трансфер ойнаси пайтида хайрлашмоқчи.

Спорт.эс тарқатган хабарга кўра, хорватиялик футболчи «Севиля»га қайтади. Клублар 32 ёшли футболчининг трансфери борасида келишувга эришишди. Ракитичнинг "Барса" билан яна бир йиллик шартномаси борлигига қарамай, у «Севиля» сафига бепул ўтади. Эвазига «Барселона» андалусияликларнинг баъзи ўйинчилари трансфери борасида устувор ҳуқуқини қўлга киритмоқчи. Жумладан, каталонияликларни ҳимоячилар Диего Карлос ва Жюл Кунде қизиқтиради. Яъни, "Севиля" уларни сотишни истаса, биринчи бўлиб ўйинчиларни "Барса"га таклиф қилади.

Иваннинг "Севиля"га ўтиши мазкур ҳафтада амалга ошиши мумкин.

Ракитич 2014 йилда 18 миллион евро эвазига «Севиля»дан «Барселона»га ўтган эди. "Кўк-анорранглилар" сафида у 4 карра Испания чемпиони, 4 карра Испания кубоги соҳиби ва бир мартадан Чемпионлар лигаси, УEФА суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
Манба: спорт24.ру
97   
Добавить комментарий
Ваше имя: *