Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Манба: Месси АПЛ клубига ўтишга қарор қилди

Манба: Месси АПЛ клубига ўтишга қарор қилди

Автор: admin

«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси «Манчестер Сити»га ўтишга қарор қилди, деб ёзади журналист Марсело Бехлер ўзининг «твиттер»даги саҳифасида.
Манбага кўра, Месси «шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан музокаралар ўтказган.
Аввалроқ «Барселона» ҳужумчининг клубдан кетишга қарор қилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаганди. Аммо каталонияликлар Месси сотилмаслиги, уни қўлга киритишни истайдиган клуб шартномада белгиланган 700 млн евро миқдоридаги товон пулини тўлаши кераклигини таъкидлашмоқда.
33 ёшли аргентиналик ўтган мавсумда 44та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол ва 26та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.
173   
Добавить комментарий
Ваше имя: *