Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Пирло «Ювентус» қандай ўйин кўрсатиши кераклигини айтди

Пирло «Ювентус» қандай ўйин кўрсатиши кераклигини айтди

Автор: admin

«Ювентус»нинг янги бош мураббийи Андреа Пирло жамоаси қандай футбол намойиш этишини исташи ҳақида гапирди.
«Ювентус» мен ўйнаган даврдаги, Антонио Конте бошқарган жамоага ўхшашини истайман. Умид қиламанки, ўша кунлардаги каби бир хил истак ва ҳамжиҳатликка эриша оламиз. Жамоага тамойиллар, клуб ДНКси, фидойилик ва ўзаро ғамхўрлик қилиш қайтишини истайман. Шу йўл билан мақсадларимизга эриша оламиз. 
Жамоага етишмаётган иштиёқни бермоқчиман. Шунда ҳақиқий футбол ўйнаймиз. Мен ўйинчиларга иккита нарсани айтдим: доим тўпга эгалик қилиш ва тўпни йўқотганда тезда уни қайтариб, назоратга олиш. Булар – мен ишонадиган асосий тактик қоидалар. Бу – жамоа учун жуда муҳим жиҳатлар», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Гоал.
Маълумот учун, Пирло Конте қўл остида 2011-2014 йиллар оралиғида «Ювентус»да ўйнаган. Антонио ҳозир «Интер» бош мураббийи саналади.
150   
Добавить комментарий
Ваше имя: *