Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Линекер: «Умид қиламанки, «Барселона» Мессининг кетишига тўсқинлик қилмайди»

Линекер: «Умид қиламанки, «Барселона» Мессининг кетишига тўсқинлик қилмайди»

Автор: admin

Англия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Гари Линекер Лионел Мессининг «Барселона»дан кетмоқчилигига ўз муносабатини билдирди.
«Агар Месси «Барселона»ни шартномасидаги бандни фаоллаштириш орқали тарк этмоқчи бўлса, умид қиламанки, клуб унга тўсқинлик қилмайди ва ёрдам беришга ҳаракат қилади.
У жамоа учун етарлича жон куйдирди. Лео – «Барселона»нинг энг буюк футболчиси. Агар барчаси футболчи ва клуб ўртасидаги жанжал билан тугаса, бу жуда ёмон», – деб ёзади Линекер «твиттер»даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 25 август куни «Барселона» Мессининг клубдан кетишга қарор қилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаганди. 
33 ёшли аргентиналик шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқидан фойдаланиб, жамоани тарк этмоқчи. Аммо каталонияликлар ҳужумчининг сотилмаслиги, уни қўлга киритишни истайдиган клуб шартномада белгиланган 700 млн евро миқдоридаги товон пулини тўлаши кераклигини таъкидлашмоқда.
111   
Добавить комментарий
Ваше имя: *