Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Милан» Ибраҳимович билан келишувга эришди

«Милан» Ибраҳимович билан келишувга эришди

Автор: admin

«Милан» швециялик ҳужумчи Златан Ибраҳимович билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Скй Спортс Италй хабар бермоқда.
Манбанинг ёзишича, Ибраҳимович миланликлар билан 2021 йилнинг ёзига қадар шартномасини узайтирган. Унга кўра 38 ёшли ҳужумчи 6 миллион евро маош олади ва клуб Чемпионлар лигасига йўлланма олса яна 500 минг евро бонусга ҳам эга чиқади.
Ибраҳимович 2020 йилнинг январ ойида «Лос-Анджелес Гелакси» сафидан Италия клубига эркин агент сифатида келиб қўшилганди. Златан ярим мавсум ичида 18 ўйинда 10та голга муаллифлик қилди. 
Маълумот учун, «Милан» якунига етган А Серия баҳсларида 38 ўйинда 66 очко тўплаб, чемпионатда 6-ўринни эгаллаган.
90   
Добавить комментарий
Ваше имя: *