Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Расман: «Барселона»да Месси билан боғлиқ вазиятга изоҳ берилди

Расман: «Барселона»да Месси билан боғлиқ вазиятга изоҳ берилди

Автор: admin

«Барселона»нинг янги спорт директори Рамон Планес жамоа футболчиси Лионел Мессининг кетиши борасидаги миш-мишлар ҳақида гапирди.
«Месси бизга «Барселона» машғулотларига қайтмаслиги ҳақида гапирмади. Месси «Барселона» тарихидаги энг зўр футболчи. Биз келажакдаги жамоани унинг атрофида тузишни истаймиз. Биз уни олиб қолишнинг уддасидан чиқамиз. Бу ҳақда Куманга ҳам айтдим», деди Каталония клубининг спорт директори.
Бир неча кундан буён Месси «Барселона»ни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бундан хавотир олган мухлислар эса клуб қароргоҳига бориб, президент Жозеп Бартомеунинг истеъфосини талаб қилишди. Бартомеу эса камида кейинги йил март ойига қадар «Барселона» президенти лавозимида қолишини маълум қилган.
325   

Комментарии
(1)

  1. Ulug’bek 1 сентября 2020 22:27
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
    Messi iltimos ketma 😔😔😔
Добавить комментарий
Ваше имя: *