Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси ФИФАдан трансфер сертификатини сўради

Месси ФИФАдан трансфер сертификатини сўради

Автор: admin

«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси яқин орада бошқа клубга ўтиши мумкин.
Журналист Танкреди Палмери хабарига кўра, аргентиналик футболчи ФИФАдан халқаро трансфер сертификатини сўраган. Бу ҳужжат Испания қироллиги Футбол Федерацияси томонидан Мессининг янги клуби миллий федерациясига жўнатилиши лозим.
25 август куни Лео «Барселона»ни тарк этиши ҳақида клуб раҳбариятини хабардор қилган эди. Аммо каталонияликлар уни қўйиб юборилмаслигини маълум қилишди. Мессининг шартномасида белгиланган товон пули 700 млн еврога тенг.
Футболчи шартномани бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги банддан фойдаланиб, «Барселона»ни эркин агент мақомида бепул тарк этишни кўзламоқда. Бироқ, бу имкониятдан у 30 май кунигача фойдаланиши мумкин эди. Аммо ҳужумчининг ҳуқуқшунослари пандемия туфайли чўзилиб кетган мавсум сабабли, бу имконият йўқотилмаган деб ҳисоблашмоқда.
Мессига асосий даъвогар «Манчестер Сити» клуби бўлиб турибди.
109   
Добавить комментарий
Ваше имя: *