Goal24.uz » Европа жамоалари » Манба: «МЮ» ва «ПСЖ» молиявий жиҳатдан Месси учун асосий фаворит

Манба: «МЮ» ва «ПСЖ» молиявий жиҳатдан Месси учун асосий фаворит

Автор: admin

«Барселона»ни тарк этиши кутилаётган Лионел Месси учун бир қатор клублар курашни бошлаб юборган. Диарио Спортънинг ёзишича, аргентиналик голеадор учун «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» клублари асосий фаворит бўлиб турибди.
Манбанинг ёзиишча, Месси учун товон пули тўланиши талаб қилинса, айнан «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» клублари Каталония жамоасининг талабини қондира олиши мумкин.
«ПСЖ» клуби раҳбарияти Мессининг трансферини клуб учун катта имконият сифатида кўрмоқда ва бунинг учун барча имкониятларини ишга солишга тайёр. Парижликлар Чемпионлар лигасида ғолиб бўлишни истамоқда ва Месси билан бунинг иложи бўлишига ишонишмоқда. 
Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» вакиллари ҳам Мессига яқин одамлар билан алоқага чиқиб, трансфер имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Италиянинг «Интер» клуби ҳам Мессини қўлга киритиш учун барча ишга тайёрлиги айтилган бўлса-да, манбалар Милан клубининг бу ўтишни амалга оширишда молиявий муаммоларга учрашини тахмин қилмоқда.
Аввалроқ, Мессининг Пеп Гвардиола қўл остида «Манчестер Сити»да ўйнамоқчи бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Футболчининг «Сити» етакчиларидан бири, ҳамюрти Серхио Агуеро билан гаплашгани ҳақида ҳам маълумотлар бор. 
Эслатиб ўтамиз, Месси сешанба куни «Барселона» клубини тарк этмоқчи эканлигини факс орқали хабарнома юбориб маълум қилган. 33 ёшли ҳужумчи бугун, чоршанба куни ФИФАдан халқаро трансфер сертификатини сўраган.
93   
Добавить комментарий
Ваше имя: *