Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Конте қоладими?
 
Миланнинг “Интер” клуби Антонио Конте борасида якуний қарорга келди.
“Интер” жамоасининг расмий сайти берган маълумотларга қараганда, жамоа раҳбарлари Конте билан келажак ҳақида режаларни муҳокама қилган ва мураббий жамоада қолади.
Эслатиб ўтамиз, “Интер” бу мавсумда “А серия”нинг кумуш медалларига эга чиқди ва Европа Лигасида финалга қадар етиб борди.
Анчелоттидан трансферлар
 
Англиянинг “Эвертон” жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти янги мавсум олдидан такрибни кучайтирмоқчи.
“Тҳе Телеграпҳ” нашрининг маълум қилишича, “ирислар” “Реал” клуби биланХамес Родригес борасида музокаралар олиб бормоқда.
Манбанинг маълум қилишича, клуб Президенти Фарҳад Мошири мураббий талаб қилган суммани ажратишга қарор қилган.
Парти “Арсенал”га керакми?
 
Англиянинг “Арсенал” жамоаси “Атлетико Мадрид” клуби таянч ярим ҳимоячиси Томас Партининг трансферидан воз кечди.
Буҳақида спорт.эс нашри маълум қилмоқда. Манбанинг маълум қилишича, Лондон клуби “матрасчилар” билан футболчининг трансфер суммаси борасида келишувга эриша олмаган.
Эслатиб ўтамиз, “Атлетико Мадрид” Партини 50 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Эмерсон кетадими?
 
Лондоннинг “Челси” клуби жамоа ҳимоячиси Эмерсон Палмерининг трансфер нархини эълон қилди.
“Cалcиомерcато” нашрининг маълум қилишича, клуб Эмерсон билан қизиқиб қолган “Интер” жамоасига ўз футболчисини 26 миллион фунт эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Манбанинг маълум қилишича, “Челси” тез орада “Лестер” ҳимоячиси Бен Чилуел билан шартнома имзолайди ва Эмерсоннинг клуб учун қиймати йўқолади.
Мартинеснинг нархи маълум
 
Германиянинг “Бавария” жамоаси клуб учун 8 мавсум тўп тепган Хави Мартинесни трансферга қўяди.
“Киcкер” нашрининг маълум қилишича, клуб ўз футболчисининг трансфер суммасини камайтирган ҳолда уни тезроқ қўйиб юборишга қарор қилган. Универсал футболчиучун жамоа 10 миллион евро талаб қилмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, тажрибали испан билан “Фиорентина” ва “Ренн” клублари жиддий қизиқиб қолган. Шунингдек, “Атлетик” жамоасидан ҳам таклифлар мавжуд.
Коста кетадими?

Туриннинг “Ювентус” жамоаси Дуглас Костанинг трансфер суммани баландлатди.
“Туттоспорт”нинг маълум қилишича, “зебралар” бразилиялик футболчини 40 миллиондан камига сотмоқчи эмас.
Манбанинг маълум қилишича, клубга аллақачон Коста борасида 10 га яқин таклифлар келиб тушган, бироқ ушбу таклифларнинг бирортаси молиявий томондан “Ювентус”ни қониқтирмаган.
289   
Добавить комментарий
Ваше имя: *