Goal24.uz » Европа жамоалари » Месси жамадонини йиғиштирмоқда. Унинг кейинги манзили қаер?

Месси жамадонини йиғиштирмоқда. Унинг кейинги манзили қаер?

Автор: admin

Гоал24.уз “Барселона” тимсолига айланган Лео Мессининг қайси клуб сафига ўтиши борасида фикр алмашади.
Каталония клуби мухлислари учун “Бавария”дан қабул қилиб олинган (2:8) мағлубиятдан сўнг, ҳеч қандай оғриқ таъсир қилмай қўйган эди, бироқ аслида ундай эмас экан…
Эндиликда, клуб мухлислари немислар билан бўлган ўйинни тўлиқ унутиб  ҳам юборишди. Ўша кунги мағлубият Леонинг “Барселона”дан кетиши олдида арзимас воқеага айланиб қолди. Аргентина ва Испания нашрларининг маълум қилишича, Лео  клуб сиёсатидан норози ва кетиш ҳақида бош қотирмоқда. Боз устига, айни дамдаги қалтис вазиятда Хосе Мария Бартамеу бирин-кетин баҳсли қарорлар чиқаришда давом этмоқда.
Афсуски, бугунги кунда “Барселона” жамоасининг ички муҳитига ҳавас қилиб бўлмайди. Айниқса, жамоа постига Роналд Куман таклиф этилгач, Мессининг сабр косаси тўлди. Нидерландиялик мураббий жамоада бир ой ҳам ишламай туриб, Луис Суаресга чиқиш эшикларини кўрсатиб юборди. Бускетсни алмаштириб бўлмас футболчи эканлигини тан олмади ва тўлиқ ёшартириш сиёсати тарафдори эканлигини маълум қилди. Энг муҳими эса, унинг жамоасида “ўзгача” футболчилар бўлмаслигини айтиб ўтди. Катта эҳтимол билан мураббийнинг кескин қарорлари Леони клуб офисига факс юборишга ундаган. “Скй Спорт” нашри ушбу факсда нималар ёзилганини расман эълон қилди:
“Мен Лионел Андрес Месси Куккутини шартномамнинг 24 пунктидаги имтиёзимдан фойдалананган ҳолда, клуб билан ўртадаги келишувни бекор қилиш ҳақида ариза топширман. Мен клуб томонидан профессионал тарзда ўсишим учун яратилган имкониятлардан миннадорман. Шунга қарамай, шахсий сабабларга кўра ушбу оғир қарорга келдим. Умид қиламанки, бу қарорим раҳбарият томонидан ижобий қабул қилинади.”
Ушбу факсдан сўнг, барчаси Лео истаган кўринишда кетмади. Клуб мутасаддилари ўртасида қайноқ ўтган мажлисдан сўнг, Бартамеунинг истеъфоси талаб қилинди, бироқ Президент ўз постида муддат якунига қадар қолмоқчи. Айрим нашрларнинг маълум қилишича, ҳатто “Барса” Мессига унинг  бир ўзи шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақида жавоб факси ҳам юборган.
Аслида, Леонинг шартмонасида ушбу банд мавжуд, бироқ футболчи ўзининг клубдан кетиши ҳақида 30 майга қадар маълум қилиш шарти ҳам бор. Бундай вазиятда аргентиналик футболчи учун мавсумнинг омадсиз ўтгани асосий омил бўлмоқда. Бундан ташқари, узоқ давом этган мавсумдан сўнг, Лео яна “Барселона” сафида тўп суришни истамаяпти. Ваҳоланки, Бартамеу футболчини клубда олиб қолиш учун қўлидан келган барча ишни қилишга тайёр.
Европанинг бошқа клублари эса, вазиятдан унумли фойдаланиш мақсадида шай бўлиб турибди. Уларни тушуниш мумкин. Сабаби, трансфер бозорида ҳар доим ҳам Лео сингари футболчини учратавермайсиз! Ҳозирча, унинг клубдан қай йўсинда кетиши номаълум. Бунга ишониш бироз мушкул,бироқ агар Лео ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилганча клубни тарк этса, уни тўлиқ қаноатлантиришга қодир жамоа билан шартнома имзолаши лозим. Яъний, жамоа, ички муҳит, яхши маош, келажаги порлоқ проект, ўз услубига эга мураббий ва бошқа яна кўплаб омиллар Леонинг якуний қарорига таъсир кўрсатади. Шу сабабли, бу омилларни ўзида жам қилган учта клуб (“Ман-Сити”, ПСЖ ва “Интер) аргентиналикка асосий ҳаридор бўлиб турибди.
“Интер”

Милан клуби анчадан бери Леога кўз тикиб юргани ҳеч кимга сир эмас. Бу мавсумда “Интер” ўзининг қўлдан бой берган мавқеини бир мунча тиклаб олишга муваффақ бўлди. Боз устига, жамоа “Ювентус” билан рақобатлашишга қодир клубга айланаётганини ҳам намойиш этди. Энг муҳими эса, клубда молиявий муаммолар мавжуд эмас. Италия нашрларининг маълум қилишича, “Интер” раҳбарлари Мессини қўлга киритиш учун 260 миллион евродан воз кечишга тайёр. Ҳатто унга 4 йиллик шартнома ҳам тайёрлаб қўйишгани ҳақида расмий маълумотлар мавжуд. “Интер” аргентиналикни Италиянинг энг катта моаш олувчи спортчисига айлантиришга қодир. Таркибда Лаутаро Мартинеснинг борлиги ва қариялар (30 ёшдан ўтган футболчи назарда тутилмоқда) учун қулай чемпионат Мессининг якуний қарорига таъсир кўрсатиши мумкин. Энг муҳими, унинг “Интер”га ўтиши, 21 асрдаги энг шиддатли қарама-қаршилик Роналду – Месси дуелини яна юзага келтиради. Бу бироз путур етган обрўни қисқа муддатда тиклаб олиш учун ажойиб имконият.
“Манчестер Сити”
Италия клубида ажойиб шароит бўлишига қарамай, клубнинг Месси учун курашда рақобатчилари ҳам чакки эмас. Мессини Мессига айлантирган Пеп Гвардиола ва “Сити”нинг битмас-тугамас пуллари олти карра “олтин тўп” соҳибини Англияга кўчиб ўтишга ундаши мумкин. Айнан Пеп Гвардиола қўл остида Месси ўзини тўлиқ намойиш этгани ва сайёрамизнинг энг кучли футболчига айланганини мухлислар яхши хотирлашади. Шу сабабли, Гвардиола билан яна бирга ишлаш Месси учун янги совринлар учун олдинга ташланган қадам вазифасини бажариши мумкин. Ушбу трансфернинг молиявий жиҳатлари ҳақида “Сити” бошқотиришига хожат йўқ. Бундан ташқари, бу танлов Мессининг ўзи учун ҳам янги стимулга айланиши ва уни олдинга қадам ташлашга ундовчи восита бўлиши мумкин. Қўшимчасига, “шаҳарликлар” сафида Месси 10 йил давомида Каталонияга кўчиб ўтишини орзу қилган Серхио Агуеро тўп суради. Мессини шиддатли АПЛда тасаввур қилишнинг ўзи ёқимли. Энг муҳими, “Манчестер Сити” ўз футбол фалсафасига эга келажаги порлоқ клуб. Бу омиллар ҳам Мессининг Англияга кўчиб ўтишига сабаб бўлиши ҳеч гап эмас.
ПСЖ
Шу ўринда, Месси учун яна бир молиявий жиҳатдан қудратли  клуб даъвогар бўлиб турибди. Ширин орзулар оғушида олдинга интилаётган жамоа бу мавсумда сал бўлмаса Европа чемпионлар лигасида зафар қучиши мумкин эди. Таркибида Мбаппе, Неймар сингари супер ижрочилар бор жамоа билан улкан совринни қўлга киритиш “Барселона”дан қолишдан кўра яхшироқ вариантдек кўринмоқда. “Манчестер Сити”дан фарқли ўлароқ, Лео ПСЖда камроқ босим остида бўлади. Сабаби, ички биринчиликда яқин йиллар ичида ҳеч ким ПСЖ билан рақобатлаша олмаслиги аниқ. Шу сабабли, асосий ўйинларда ўзини кўрсатиш орқали Месси яна бир “Олтин тўп”ни ўз ҳисобига ёздириб қўйиши мумкин. “Саутгемптон” билан ўйиндан сўнг, чарчаб уйга йўл олишдан кўра “Ланс” билан ўйин чоғида ҳотиржам ЙEЧЛ ҳақида бош қотириш имкони мавжуд. Энг муҳими эса, ПСЖнинг олдинги чизиғида Месси – Неймар – Мбаппе учлиги пайдо бўлади. “Дахшатли” трио! Ушбу трионинг натижалари ҳам “дахшатли” бўлса, Месси “Барселона”дан кетганига сира афсусланмаслиги турган гап.
Нима бўлган тақдирда ҳам, Лео бироз ўзгача руҳда ўтган ёзга ўз факси билан ранг қўшгандек бўлди. Балки, у ҳаммасига қўл силтаганча Аргентинага оиласи билан кўчиб кетар. Балки, жахлдан тушиб яна “Барселона” сафида қолар. Бу саволларнинг барчасига тез орада жавоб олишимиз мумкин бўлади.
276   
Добавить комментарий
Ваше имя: *