Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Манба: Лионел Месси “Манчестер Сити”га ўтишга қарор қилди

Манба: Лионел Месси “Манчестер Сити”га ўтишга қарор қилди

Автор: admin

“Барселона” ҳужумчиси Лионел Месси фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттиришга қарор қилди, дея хабар бермоқда журналист Марсело Бехлер.
Қайд этилишича, Месси инглиз клуби бош мураббийи бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан музокаралар ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчи шартномада кўрсатилган келишувни бирёқлама бекор қилиш бандидан фойдаланмоқчи бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Аммо каталон клуби Мессини шартномасида кўрсатилган 700 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Агар Месси шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳаракат қилса, “Барселона” уни судга беришга тайёрлиги таъкидланмоқда.
Маълумот учун, 33 ёшли Месси ўтган мавсумда барча мусобақаларда 44 та ўйин ўтказиб, 31 та гол ва 26 та голли узатмаг муаллифлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2021-йилнинг ёзигача амал қилади.
242   
Добавить комментарий
Ваше имя: *