Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » "Интер" ва "Барселона" музокараларни бошлади

"Интер" ва "Барселона" музокараларни бошлади

Автор: admin

"Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видал фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин.

Журналист Жанлука Ди Марсионинг хабар беришича, "нерадзуррилар" бош мураббийи Антонио Конте раҳбарият билан учрашувда чилилик ярим ҳимоячини харид қилишни сўраган. 

Манбанинг қўшимча қилишича, "Барселона" ҳам Артурони қўйиб юборишга тайёр. Каталонияликларнинг янги мураббийи Куман футболчини ўз режаларига киритмаяпти.

Маълумот учун, Видалнинг "Барса" билан шартномаси кейинги йилга якунланади. "Интер" 33 ёшли футболчи борасида "Барселона" билан музокараларни бошлаб юборди.
114   
Добавить комментарий
Ваше имя: *