Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Манчестер Юнайтед» Месси билан музокара бошлади

«Манчестер Юнайтед» Месси билан музокара бошлади

Автор: admin

"Барселона" ҳужумчиси Лионел Мессининг отаси Хорхе Месси "Манчестер Юнайтед" билан музокара ўтказди. Бу ҳақда журналист Танкреди Палмери хабар тарқатди.

Манкунианликлар ёзги трансфер пайтида Месси билан шартнома имзолашмоқчи. Аргентиналик футболчи "Барса" билан шартномани бир томонлама бекор қилишга муваффақ бўлса, у бошқа жамоа сафига бепул ўтади.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" ва "Интер" клублари ҳам Мессининг хизматларига қизиқиш билдиришмоқда.

Месси "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Шу пайтгача у "кўк-анорранглилар" сафида барча мусобақалар доирасида 731та ўйин ўтказиб, 634та гол урди ва 285та голга узатма берди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Манба: соccернеwс.ру
196   
Добавить комментарий
Ваше имя: *