Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Карвахал: «Реал»да дўст топиш қийин»

Карвахал: «Реал»да дўст топиш қийин»

Автор: admin

«Реал» ҳимоячиси Дани Карвахал жамоа ичидаги шахсий муносабатлар ҳақида гапирди.
«Реал»да дўст топиш қийин. «Баер»да ўйнаганимда, футболчиларнинг ўртача ёши 23 эди ва, албатта, биз бир-биримиз билан дўст эдик. «Реал»да ҳар кимнинг ўз ҳаёти бор. Ҳамма машғулотларда астойдил ишлайди. Бошқа нарсаларга шунчаки вақт йўқ. 
Жамоадаги асосий шахс – Зинедин Зидан. Унинг устунлиги бу – ўйинчиларга бера оладиган хотиржамлик. Бизнинг ишларимиз яхши ёки ёмонлигидан қатъи назар, у доимо совуққон. Бу хотиржамлик бизга ҳам ўтади. У жамоага ишонади, натижаларга ўз ҳиссасини қўшиши мумкинлигини ҳаммага тушунтиради ва бу клубга муваффақият келтиради», – дея Карвахалнинг сўзларини келтиради Эсқуире.
113   
Добавить комментарий
Ваше имя: *