Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Суареснинг адвокати: «Луиснинг «Барса»даги келажаги Мессига боғлиқ»

Суареснинг адвокати: «Луиснинг «Барса»даги келажаги Мессига боғлиқ»

Автор: admin

«Барселона»нинг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суареснинг манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Алехандро Балби мижозининг Каталония клубидаги келажаги ҳақида гапирди.
«Албатта, Луиснинг Каталониядаги келажагига Мессининг кетиши ёки қолиши таъсир қилади. Улар майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам энг яхши дўстлар. Улар доим бирга бўлиб, бир-бирларини дўст сифатида яхши кўрадилар.
Луис – жаҳон футболидаги энг яхши ҳужумчилардан бири. У жамоадан шунчаки кета олмайди, чунки унинг оиласи Барселонада яшайди. Улар бу муаммони оилалари билан биргаликда ҳал қилишади», – дейди Балби ТйC Спортсъга берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Барселона»нинг янги бош мураббийи Роналд Куман 33 ёшли футболчининг хизматларига эҳтиёж сезмаслигини айтганди. Шундан сўнг жамоа сардори Лионел Месси ҳам жамоани тарк этиш истагини билдирган.
117   
Добавить комментарий
Ваше имя: *