Goal24.uz » Европа жамоалари » Ривалдо: «Месси билан бўлаётган воқеалар «Реал» Роналдуни 100 млн еврога сотиб, адашмаганини кўрсатмоқда»

Ривалдо: «Месси билан бўлаётган воқеалар «Реал» Роналдуни 100 млн еврога сотиб, адашмаганини кўрсатмоқда»

Автор: admin

«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Ривалдо жамоа сардори Лионел Мессининг клубни тарк этмоқчилигига ўз муносабатини билдирди.
«Клуб пандемия туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келаётган бир пайтда энг катта юлдузини текинга йўқотиши – катта зарба. Бу – Мессининг зудлик билан кетишига энг катта тўсиқ, чунки «Барса» унинг трансферидан пул олмоқчи.
2018 йили Роналдунинг 100 млн евро эвазига «Ювентус»га ўтиши шубҳали туюлганди. Аммо Месси билан бўлаётган воқеалар  ривожига қараб, Роналдунинг трансфери аслида «Реал» учун ёмон бўлмаганини билиш мумкин. Чунки мадридликлар қуруқ қўл билан қолишмаган.
«Барселона»да Мессининг ҳикояси тугаётганини кўриш ачинарли. Аммо бу футбол, баъзан ишлар биз кутгандек бўлмайди», – дея Ривалдонинг сўзларини келтиради Бетфаир.
113   
Добавить комментарий
Ваше имя: *