Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » "Манчестер Сити" Месси трансфери учун қанча сарфламоқчи?

"Манчестер Сити" Месси трансфери учун қанча сарфламоқчи?

Автор: admin

«Манчестер Сити» жамоаси «Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси трансфери борасида таклиф тайёрламоқда.
Журналист Танкреди Палмерининг хабар қилишича, инглиз клуби раҳбарияти аргентиналик футболчи трансфери учун 200 миллион евро ажратишга тайёр. Унинг маълум қисми пул ва қолгани футболчилардан иборат бўлади.
Каталон клуби Месси учун шартномада кўрсатилганидек 700 миллион евро сўрамоқчи эмас. Бироқ «Барселона» Мессини 223 миллион евродан камига қўйиб юборишни истамаяпти. Бу орқали клуб футбол тарихидаги энг йирик трансферни амалга оширмоқчи.
ЭСПН хабарига кўра, «Манчестер Сити» Мессига 3 йиллик шартнома ва у тугаганидан кейин «Ню-Ёрк Сити»га йўл олиш вариантини таклиф қилган. Шунингдек, Мессига МЛСъдаги фаолиятини тугатганидан кейин Сити Футбол Груп элчиси лавозими таклиф этилади.
Мазкур манба берган хабарда «Манчестер Сити» Месси учун 100—150 миллион евро, шунингдек, ҳимоячилар Эрик Гарсия ва Анхелинёни «Барселона»га таклиф қилиши мумкинлиги айтилган.
111   
Добавить комментарий
Ваше имя: *