Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Мессининг отаси "Манчестер Сити" директори билан боғланди

Мессининг отаси "Манчестер Сити" директори билан боғланди

Автор: admin

"Барселона" сардори Лионел Мессининг отаси, шунингдек, футболчининг агенти Хорхе "Манчестер Сити" билан музокараларни бошлаб юборди.
Англия клуби томонидан аввалроқ "Барса"нинг висе-президенти бўлган ва ҳозирда "Ман Сити"да бош ижрочи директор Ферран Сориано музокара ўтказмоқда, деб хабар беради РАC1 нашри.
"Сити" 33 ёшли аргентиналик футбболчи билан 2 йиллик шартнома имзолашга тайёр. Бу вақт ичида Месси тахминан 100 миллион евро ишлаб топиши мумкин.
Аввалроқ, футболчининг ўзи "Ман Сити" мураббийи Хосеп Гвардиола билан яна бирга ишлашни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Манба: РАC1
134   
Добавить комментарий
Ваше имя: *