Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига. «Пахтакор» «Андижон»ни мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади

Суперлига. «Пахтакор» «Андижон»ни мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади

Автор: admin

Суперлига 13-тури доирасида ўтказилиши сўнгги соатларгача ноаниқлигича қолган «Андижон» - «Пахтакор» учрашуви ниҳоясига етди.
«Локомотив» стадионида кечган баҳсда амалдаги чемпион турнир жадвалида сўнгги поғоналарда бораётган клубга ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Учрашувнинг 20-дақиқасида Игор Сергеев ҳисобни очган бўлса, 42-дақиқада тўп андижонликлар ҳимоячиси қўлига теккани учун белгиланган 11 метрлик жарима зарбасидан Драган Черан аниқ фойдаланиб, мавсумдаги 13-голини киритди – 2:0.
Ушбу ғалаба эвазига Шота Арвеладзе жамоаси турнир жадвалидаги очколари сонини 34тага етказиб қўйди ва пешқадамликни мустаҳкамлади. «Андижон» эса ҳали ғалаба қозонмаган ягона клуб сифатида 6 очко билан 13-ўринда қолди.
Суперлига. 13-тур. 27 август (пайшанба)
«Андижон» - «Пахтакор» - 0:2
Тошкент, «Локомотив» стадиони.
Бош ҳакам: Раҳимжон Каримов
Голлар: Игор Сергеев 20, Драган Черан 42.
«Андижон»: 16.Элдор Адҳамов, 3. Азамат Исроилов (5.Хушнуд Авилов, 23), 4. Фарҳод Мираҳмадов, 6. Бахтиёр Қосимов, 8. Фарҳод Бекмуратов, 9. Эммануел Аривачукву, 11.Сирож Мелиев, 23.Темур Усмонов, 27.Муҳаммад Йўлдошев, 33.Дониёр Абдуманнопов (80.Шаҳбоз Жумабоев, 46), 70. Нодир Мавлонов (25.Қаҳрамон Баҳодиров, 63).
«Пахтакор»: 35. Санжар Қувватов, 4. Акромжон Комилов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов (17. Достонбек Ҳамдамов, 66), 10.Драган Черан, 11.Игор Сергеев (77.Эрен Дердийўқ, 46), 20.Одил Ҳамробеков (7.Садриддин Абдуллаев, 74), 21. Аброрбек Исмоилов, 29. Владимир Козак, 34.Фаррух Сайфиев (6.Алишер Салимов, 46), 99. Жавоҳир Сидиқов (8.Асадбек Собиржонов, 75).
117   
Добавить комментарий
Ваше имя: *