Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Челси» яна бир трансферни эълон қилди

«Челси» яна бир трансферни эълон қилди

Автор: admin

"Нисса" ҳимоячиси Маланг Сарр "Челси" аъзосига айланди. Бу ҳақда лондонликлар расмий сайти хабар тарқатди.

Францийалик марказий ҳимоячи "кўклар" билан 5 йиллик шартнома имзолади. Шунга қарамай, 21 ёшли футболчи мавсумни ижара асосида бошқа жамоада ўтказади. Дарвоқе, "Челси" Саррни бепул қўлга киритди. Боиси, унинг "Нисса" билан шартномаси якунига етган эди.

Сарр "Нисса" тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа сафида 2016 йилда дебют қилган. Якунланган мавсумда у 20та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди.
Манба: спорт24.ру
139   
Добавить комментарий
Ваше имя: *