Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Коутино Куманга “Барса”дан кетишини айтди. Унинг борар жойи маълум

Коутино Куманга “Барса”дан кетишини айтди. Унинг борар жойи маълум

Автор: admin

Унинг қарори қатъий
Филиппе Коутино унга янги мавсумда имкон беришини билдирган Роналд Куманга “Барселона”дан кетишини маълум қилди.
Бразилиялик ярим ҳимоячи Англия премер-лигасига қайтиб, “Арсенал”да тўп суришни истамоқда. Микел Артета жамоасида моҳир плеймейкерга эҳтиёж бор. Чунки бош мураббий бу вазифани бажариб келган Месут Ўзил билан келиша олмай қолган.
 Маълумотларга қараганда, Артета Коутинонинг агенти Киа Журабчан билан музокара ўтказган ва футболчига ҳафтасига 200 минг фунт маош беришни ваъда қилган.
Айни пайтда “Арсенал”га Коутинонинг трансфер суммаси қимматлик қилиши мумкин. Каталония клуби уни 71 миллион фунтга баҳоламоқда. Шу боис, “Арсенал” Филиппени кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарада ўйнатмоқчи.
176   
Добавить комментарий
Ваше имя: *