Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » «Унутилмас 8 йил учун раҳмат» – «ПСЖ» Силванинг жамоадан кетганини эълон қилди

«Унутилмас 8 йил учун раҳмат» – «ПСЖ» Силванинг жамоадан кетганини эълон қилди

Автор: admin

«ПСЖ» жамоа сардори Тиаго Силванинг клубдан кетганини эълон қилди.
35 ёшли бразилиялик ҳимоячи «ПСЖ»да 2012 йилдан бери ўйнади. У парижликлар сафида 315та баҳсда майдонга тушиб, жамоа билан 25та титулни қўлга киритди.
«Тиаго, унутилмас 8 йил учун раҳмат. Ўйин, фидойилик ва энергия учун ташаккур. Сен доим  тарихдаги энг яхши футболчилардан бири бўлиб қоласан.
«ПСЖ»даги афсонавий мақоминг сақлаб қолинади. Сенга ва оилангга энг яхши тилакларни тилайман. Сен доим клуб тарихининг бир қисми бўлиб қоласан. Катта раҳмат, сардор», – дейди клуб президенти Носир Ал-Ҳелайфи.
Аввалроқ Силванинг «Челси» билан шартнома имзолагани хабар қилинганди.
113   
Добавить комментарий
Ваше имя: *