Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси шу кунларда мухлислар билан учрашиши кутилмоқда. У ўз қарорини тушунтиради

Месси шу кунларда мухлислар билан учрашиши кутилмоқда. У ўз қарорини тушунтиради

Автор: admin

«Барселона» етакчиси Лионел Месси шу кунларда жамоа мухлислари билан учрашмоқчи. Бу ҳақда Гоал.cом ёзмоқда.
Манбада айтилишича, Месси каталониялик мухлисларга нега жамоадан кетмоқчи экани ҳақидаги қарорини тушунтиради. Учрашув матбуот анжумани кўринишида ўтиши режалаштирилган. Унда ОАВ ходимлари иштирокига ҳам рухсат берилади.
Олдинроқ «Барселона» президенти Жозеп Бартомеу агар Месси қолиши учун кетиши керак бўлса, бунга розилигини айтганди. Аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олишни «Манчестер Сити», «ПСЖ» ва «МЮ» каби клублар хоҳлаётгани маълум.
102   
Добавить комментарий
Ваше имя: *