Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Роналду «Ювентус» мухлисларига мурожаат қилди

Роналду «Ювентус» мухлисларига мурожаат қилди

Автор: admin

Туриннинг «Ювентус» клуби футболчиси Криштиану Роналду инстаграмдаги саҳифасида жамоа мухлисларига мурожаат қилди ва янги мавсумга тайёргарлик ҳақида таъсирли сўзларни ёзди.
«Бянконери» билан янги, учинчи мавсумга тайёрланар эканман кайфиятим, иштиёқим ҳар доимгидан баланд эканини ҳис қилмоқдаман. «Ювентус»дагилар ва жамоадошларим билан Италияни, Европа ва дунёни забт этиш йўлида ишлашда давом этамиз.
Рекордларни янгилаш, совринларни ютиш, ҳар доимгидан яхшироқ бўлишга интилишда, олдимда муаммолар чиқса ҳам, барчасига улгуришга ҳаракат қилишда давом этаман.
Ҳар янги йил мухлисларни хурсанд қилиш ва янги саргузаштлар учун имкон дегани. «Ювентус» тарихининг бир қисми бўлиш, унда ўз номимни ёзишда давом этаман. Биз – «Ювентус»миз! Биз – чемпионлармиз! Биз кучлироқ бўлиб қайтдик. Ўз кучимизга ишонамиз. Биз биргамиз, охиригача», деб ёзди Роналду инстаграмдаги саҳифасида.
127   
Добавить комментарий
Ваше имя: *