Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Пул муаммо эмас, «Сити»да ўйнашни истайман» – Месси ва Гвардиоланинг телефон суҳбати тафсилоти пайдо бўлди

«Пул муаммо эмас, «Сити»да ўйнашни истайман» – Месси ва Гвардиоланинг телефон суҳбати тафсилоти пайдо бўлди

Автор: admin

Таниқли журналист Вероника Брунати «Барселона» футболчиси Лионел Месси атрофидаги воқеалар ҳақида шов-шувли пост қолдирди. Унинг айтишича, Мессининг отаси ва айни дамда агенти музокаралар ўтказиш учун якшанба куни Барселонада бўлади.
«Месси Гвардиолага қўнғироқ қилган ва «Пул тўсиқ бўлолмайди, мен «Сити»да ўйнамоқчиман», деган. Мессининг отаси якшанба куни Барселонада бўлади. «Манчестер Сити» трансферга Бернарду Силвани қўшмоқчи эмас, бироқ Габриел Жезуснинг Каталонияга кетиши вариантини кўриб чиқмоқда. «Сити» бразилиялик ҳужумчини 100 миллион еврога баҳолаган», деб ёзган журналист твиттердаги саҳифасида.
Брунатининг ёзишича, «Манчестер Сити» Мессига 2+1 кўринишида шартнома таклиф қилмоқчи.
105   
Добавить комментарий
Ваше имя: *