Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Манчестер Сити» Месси учун 100 млн евро ва 3 ўйинчисини таклиф қилишга тайёр

«Манчестер Сити» Месси учун 100 млн евро ва 3 ўйинчисини таклиф қилишга тайёр

Автор: admin

«Манчестер Сити» «Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси билан шартнома имзоламоқчи.
Каталония клуби 33 ёшли аргентиналикни қўйиб юборишни хоҳламаяпти. Аммо «Манчестер Сити» аллақачон молиявий фейр-плей қоидаларига зид бўлмаган таклиф тайёрлаб қўйган.
Диарио Спортънинг ёзишича, «шаҳарликлар» Месси учун 100 млн евро ва 3 ўйинчиси – ҳужумчи Габриел Жезус, яримҳимоячи Бернарду Силва, ҳимоячи Эрик Гарсияни беришга тайёр.
Бразилиялик ҳужумчининг варианти «Барса»га маъқул эмас, аммо Бернарду ва Гарсияга каталонияликлар жиддий қизиқиш билдиришаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача журналист Вероника Брунати «Сити» Мессининг трансферига Бернарду Силвани қўшмоқчи эмаслигини хабар қилганди.
134   
Добавить комментарий
Ваше имя: *