Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Атлетико» «Барселона»нинг ўйинчи алмаштириш борасидаги таклифини рад этди

«Атлетико» «Барселона»нинг ўйинчи алмаштириш борасидаги таклифини рад этди

Автор: admin

«Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу «Бавария»га (2:8) қарши Чемпионлар Лигаси чоракфиналидан олдин «Атлетико»га ўйинчиларни алмаштириш борасида кутилмаган таклиф билан чиқди, дея хабар беради Марcа.
Бартомеу мадридликларга Гризманни қайтариб беришини айтиб, эвазига «матрасчилар»нинг португалиялик форварди Жоау Фелишни сўраган. Аммо «Атлетико» ушбу таклифни рад этган.
29 ёшли Гризманн «Барселона»га 2019 йил ёзида 120 млн еврога «Атлетико»дан ўтган. У «кўк-анорранглилар» сафида 48та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди. 
20 ёшли Фелиш эса «Атлетико»га 2019 йил 3 июлда 126 млн еврога ўтган. У ўтган мавсумда клублар миқёсидаги барча турнирларда 36та баҳсда қатнашиб, ўз ҳисобига 9та гол ва 3та ассистни ёздириб қўйди.
92   
Добавить комментарий
Ваше имя: *