Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Интер» А Серия стартини бир ҳафтага қолдиришни сўради

«Интер» А Серия стартини бир ҳафтага қолдиришни сўради

Автор: admin

А Сериянинг бир қатор жамоалари лига раҳбариятидан янги мавсум бошланишини бир ҳафтага қолдиришни сўрашмоқда.
Cорриере делла Сераънинг ёзишича, «Интер» ушбу клублар ичида етакчилик қилмоқда. Қайд этилишича, «нерадзурри» раҳбарияти мавсум бошланишидан олдин қўшимча бир ҳафта дам олиш тўғрисида расмий сўров юборган. 
Агар А Серия «Интер» сўровига рози бўлса, Милан клуби чемпионатдаги иштирокини 26-27 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган 2-турдан бошлайди ва жамоанинг 1-турдаги ўйини қолдирилади.
Аслида Италия чемпионати 19 сентябрда бошланиши керак.
Эслатиб ўтамиз, «Интер» ўтган мавсумни 21 август куни якунлади. Конте шогирдлари Европа Лигаси финалида «Севиля»га (2:3) имкониятни бой беришди.
99   
Добавить комментарий
Ваше имя: *