Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Барселона” шартнома муддатидан аввал бекор қилинса, Луис Суаресга қанча товон пули тўлаши маълум бўлди

“Барселона” шартнома муддатидан аввал бекор қилинса, Луис Суаресга қанча товон пули тўлаши маълум бўлди

Автор: admin

“Барселона” форварди Луис Суарес жамоани тарк этишга яқин турибди.
Журналист Жанлука ди Мартсионинг ёзишича, 33 ёшли уругвайлик футболчи агар каталон клуби шартномани муддатидан олдин бекор қиладиган бўлса, 25 миллион евро миқдоридаги товон пули олишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона”нинг янги бош мураббийи Роналд Куман Суареснинг хизматларидан воз кечганди.
Шундан сўнг унга бир қатор клублар, хусусан, “Ювентус”нинг жиддий қизиқиш билдиргани таъкидланди.
Маълумот учун, Суарес Ла Лига 2019/20-йилги мавсумида 28 ўйин ўтказиб, 16 гол ва саккизта голли узатмага муаллифлик қилди. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2021-йил июнида ўз ниҳоясига етади.
101   
Добавить комментарий
Ваше имя: *