Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Куман Месси чиқиштирмаган футболчини катта юлдузга айлантиради

Куман Месси чиқиштирмаган футболчини катта юлдузга айлантиради

Автор: admin

У яна ёрқинроқ порлаши керак
Ўтган йили “Атлетико”дан “Барселона”га 120 миллион эвро эвазига кўчиб ўтган Антуан Гризманн жамоага киришиб кета олмагани учун кутилган натижаларга эриша олмади. Аксарият мутахассислар жамоа сардори ички рақобатда Луис Суаресга ён босгани Гризманнга салбий таъсир қилганини таъкидламоқда.
Вазиятни тўғри баҳолаган франтсиялик ҳужумчи ҳатто мавсум якунланмай туриб, Каталониядан кетиш йўлларини излаётган эди. Энди вазият ўзгарди.
Маълумотларга қараганда, янги бош муаббий Роналд Куман уни кетиш фикридан қайтарган. Нидерландиялик мутахассис тез кунларда бошланадиган Ла Лига баҳсларида Гризманнга кўпроқ имконият бермоқчи бўляпти.
118   
Добавить комментарий
Ваше имя: *