Goal24.uz » Transfer » Мана буни трансфер деса бўлади!

Мана буни трансфер деса бўлади!

Автор: admin

Футбол оламида трансферларнинг тутган ўрни жуда беқиёс. Сабаби, бу бу омил жамоани кучайтириши ва келажакда катта даромад келтириши мумкин. Омадсиз трансферлар эса, клубнинг молиявий муаммоларини ортиб кетишига олиб боради. Бугун стадион.уз Сўнгги йиллардаги энг омадли трансферлар билан таништириб ўтади. 
Ян Облак

Словениялик дарвозабон айни дамда сайёрамизнинг биринчи рақамли кипперларидан саналади. 2014-йилда “Бенфика”дан атиги 16 миллион евро эвазиг сотиб олинган дарвзабони трансфермаркет портали 80 миллион еврога баҳоламоқда. Ишончли, совуққон ва тезкор Облакни “Челси” қўлга киритиш учун 100 миллион евродан воз кечишга тайёр эканлигинидан хабарингиз бор, бироқ “Атлетико” Облакни қўйиб юбормоқчи эмас. Ян нафақат дунёнинг энг қиммат киппери, балки энг ишончли дарвозабонларидан бири саналади. Бундай ўйинчини атиги 16 миллион евро эвазига қўлга киритган клубга қойил қолмасликнинг иложи йўқ.
Серж Гнабри

“Вест Бромвич”, “Арсенал”, “Хоффенхайм” сингари клубларда “саргардон” бўлган Гнабри учун “Бавария” 8 миллион евро сарф этишга қарор қилди. Бир қарашда анча таваккал иш (“Бавария” учун), лекин якунда Гнабри жамоанинг асосий қанотдаги қуролига айланди. Айниқса, бу мавсумда вингернинг голлари Мюнҳен клубига ЙEЧЛда зафар қучиш имкониятини тақдим этди. “Манчестер Сити” ҳимоячилар учун 50 миллион фунт тўлаётган бир пайтда, “Бавария” 8 миллион евро эвазига супер вингерни қўлга киритгани таҳсинга сазовар. Ҳа айтганча, бугунги кунда Трансфермаркет портали Гнабрини 72 миллион еврога баҳоламоқда. Бу борада ҳам “Бавария”нинг омади келди, десак адашмаган бўламиз.
Ёзуа Киммих

Мюнҳен клубининг яна бир аъзоси бугунги рўйхатимиздан ўрин эгалламоқда. “Бавария”да иккинчи Филип Ламга айланган Киммихни “Бавария” “РБ Лейпциг”дан атиги 8,5 миллион евро эвазига сотиб олган эди. 20 ёшли болакай қисқа муддатда асосий таркиб футболчисига айланди. Унинг универсаллиги жамоага майдоннинг ўзи тактик ўзгаришлар қилишга ва ҳимоядаги муаммоларни бартараф этишда кўмак бермоқда. Айни дамда, унинг трансфер нархи 75 миллион еврога тенг. Киммихнинг ҳали ёш эканлигини инобатга олсак, бу сумма яқин йиллар ичида 100 миллиони ташкил этиши ҳеч гап эмас.
Муҳаммад Салоҳ

“Челси”даги омадсизликдан сўнг, “Ливерпул” мисрлик футболчининг трансфери учун 42 миллион евро сарф этди. Бир қарашда омадсиз трансфердек кўриниши мумкин, аммо бу танлов якунда “Ливерпул”га катта фойда келтирди. Айнан Салоҳнинг трансферидан сўнг, “Ливерпул” яна грандга айланди. ЙEЧЛда зафар қучди. 30 йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛда тенгсиз бўлди. Умуман олганда, футболчи учун сарф этилган 42 миллион аллақачон ўзини оқлаб бўлди. Қўшимчасига, футболчининг трансфермаркет порталидаги нархи ҳам тобора ўсиб бормоқда. Салоҳни қўлга киритишни истаган клуб айни дамда 120 миллион евро сарф этиши лозим. Ваҳоланки, “Ливерпул” уни 150 миллион евро эвазига ҳам қўйиб юбормаслиги аниқ.
Садио Мане

Ушбу трансфер ҳам “Ливерпул”нинг супер грандга айланиши йўлида олдинга ташланган қадам бўлди десак, адашмаган бўламиз. Меҳнаткаш, камтарин ва жуда чаққон Мане айрим учрашувларда бир ўзи жамоани олдинга бошлаганинига ҳам гувоҳ бўлдик. Ўз вақтида сенегаллик атлет учун “Саутгемптон”га 41,2 миллион евро сарф этган Клоппни “Скй Спорт” экспертлари кескин танқид қилган эди. Эндиликда, айнан улар Маненинг ўйинларидан завқ олаётганини яшириб ўтиширмаяпти. Қаҳрамонимиз ҳам Салоҳ сингари 120 миллион еврога баҳоланмоқда. Уни “Реал” ва “Барселона” сингари клублари ўз жамоасида кўриш ниятида, лекин “Ливерпул” катта эҳтимол билан Мане борасидаги исталган таклифни рад этади. Сабаби, Юрген Клоппнинг чемпион таркиби Манесиз тасаввур этиш мушкул.
Жейдон Санчо

Ушбу рўйхатимиздаги биринчи ўринни Жейдон Санчо эгалламоқда. Бундеслигани қисқа муддатда забт этган инглиз учун Дортмунд клуби атиги 7,8 миллион сарф этганига ишонасизми? “Манчестер Сити” клуби имконият тақдим этмаган футболчи Луисиен Фавр қўл остида чинакамига порлашга муваффақ бўлди. Тезкорлик, кучли техника ва ажойиб узатмаларни ўзида жам қилган Санчони трансфермаркет портали 117 милллионга баҳоламоқда. Бундан кўриниб турибдики, агар “Боруссия Дортмунд” истаса, исталган дақиқада 109,2 миллион соф даромад олиши мумкин. Агар немис клуби Санчонинг трансферидан пул ишлаб олишни истаганида, уни аллақачон “Манчестер Юнайтед”га сотиб юборган бўлар эди. Футболчининг ўзи ўсишдан тўхтаб қолмаса, тез орада сайёрамизнинг энг қиммат футболчисига айланади.
261   
Добавить комментарий
Ваше имя: *