Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Расман. Тиаго Силва «Челси» аъзосига айланди

Расман. Тиаго Силва «Челси» аъзосига айланди

Автор: admin

Кеча "Пари Сен-Жермен" билан хайрлашган Тиаго Силва, бугун "Челси" билан шартнома имзолади. Томонлар бир йиллик шартномани имзолашди. Шунингдек, уни яна бир йил узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.

"Мен "Челси" сафига қўшилганимдан хурсандман. Френк Лемпард жамоасининг аъзосига айланганимдан бахтлиман. Бу жамоага совринлар ютишда ёрдам бериш учун келдим. Тез орада кўришгунча, "Челси" мухлислари. «Стемфорд Бриж» майдонига чиқишни интизорлик билан кутаман", — деди Силва.

Маълумотларга қараганда, Тиаго Силва "Челси" сафида 10 миллион евро миқдорида йиллик маош олади.
Манба: www.челсеафc.cом
87   
Добавить комментарий
Ваше имя: *