Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Антуан Гризманн ҳам “Барселона”ни тарк этмоқчи бўлган, бироқ уни Роналд Куман жамоада қолишга кўндирган

Антуан Гризманн ҳам “Барселона”ни тарк этмоқчи бўлган, бироқ уни Роналд Куман жамоада қолишга кўндирган

Автор: admin

“Барселона” ҳужумчиси Антуан Гризманнинг собиқ агенти Эрик Олатс францийалик ҳужумчи жамоага Роналд Куман келгунига қадар клубни тарк этмоқчи бўлгани ҳақида гапирди.
“Бавария”га қарши ўйиндаги даҳшатли мағлубиятдан сўнг Антуан фақат бир нарсани хоҳлади — жамоани тарк этиш. У энди лойиҳанинг бир қисми эмаслигини ва бунинг бошқа давом этишини хоҳламасди. Кетиш ҳақида жиддий ўйлай бошлади. Кейин эса Куман Гризманн унинг режаларига киритилганлигини айтиб, уни қолишга кўндирди.
Эрик Олатс, футбол агенти
Маълумот учун, Антуан Гризманн 2019-йилнинг ёзида “Атлетико”дан “Барселона”га ўтган. Каталон клуби унинг трансфери учун 120 миллион евро сарфляганди. 2019/20-йилги мавсумда у Ла Лигада 35 та ўйин ўтказиб, 9 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
135   
Добавить комментарий
Ваше имя: *