Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига. “Сўғдиёна” пеналтидан урилган иккита гол эвазига “Сурхон”дан устун келди

Суперлига. “Сўғдиёна” пеналтидан урилган иккита гол эвазига “Сурхон”дан устун келди

Автор: admin

Футбол бўйича Cоcа-Cола Суперлига 13-турида “Сўғдиёна” 28-август, жума куни “Сурхон”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 38-дақиқасида Шохруз Норхонов пеналтини аниқ бажарган ҳолда жиззахликларни олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай термизликлар дарвозаси томон яна 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди, уни Жасур Ҳасанов голга айлантирди.
Иккинчи бўлимда ўйин ўртача темпда кетди ва дарвозалар дахлсиз қолди.
Шу тариқа “Сўғдиёна” очколарини 16 тага етказиб олди ва 9-ўринда бормоқда. “Сурхон” (8) эса 12-ўриндан жой олган.
Cоcа-Cола Суперлига
13-тур баҳслари
28-август, жума
“Сўғдиёна” — “Сурхон” 2:0
Голлар: 1:0 – 38, пеналти Норхонов, 2:0 – 43, пеналти Ҳасанов.
“Сўғдиёна”: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Санжар Рашидов (Аюбхон Номанов, 77), Шоҳруз Норхонов (Баҳодир Насимов, 77), Жасур Ҳасанов, Даниел Насриддинов (Жамшид Болтабоев, 65), Шавкат Муллажонов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Саҳоб Рашидов, 77), Шаҳбоз Жўрабеков (Санъат Шихов, 59), Марко Колакович.
“Сурхон”: Акбар Тўраев (Асилбек Амонов, 46), Шерзод Каримов, Шавкат Саломов, Александр Касян, Сардор Сулаймонов (Нуриддин Ҳасанов, 61), Ҳусниддин Ғофуров, Аъзамжон Алиев, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Беҳруз Шайдулов, Асрор Ғофуров (Муҳаммадали Намозов, 84).
Огоҳлантиришлар: Алиев (42), Жўрабеков (53), Ғофуров (90+4).
139   
Добавить комментарий
Ваше имя: *